2023 йилда иш ҳақи ва пенсиялар жорий йилгидан 3 баробарга камроққа ошади
Жорий йил 22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилган ва якунда ҳужжат лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинган эди.
Мазкур ҳужжат лойиҳасида акс этган рақамларда кўринишича, келгуси йилда давлат бюджетидан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 3 трлн 798 млрд 789,8 млн сўм ажратилмоқда.
Бу эса ўтаётган йилда бу мақсадлар учун ажратилган суммадан тахминан 3 баробарга кам. Яъни 2022 йилги давлат бюджетида бу учун 11 трлн 359 млрд 492,5 млн сўм ажратилган эди.
Шунингдек, 2023 йилги давлат бюджетидан:
- бюджет ташкилотлари ходимларига ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш билан боғлиқ харажатларга – 665 млрд (2022 йилда – 500 млрд 650,5 млн) сўм;
- хусусий секторда ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик нафақа пулини бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб беришга – 300 млрд 710 млн (2022 йилда бу мақсадлар учун маблағлар ажратилмаган) сўм;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун харажатларга – 3,5 трлн (2022 йилда – 3 трлн) сўм ажратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter