2022 йилда иш ҳақи, пенсия миқдори оширилади
2022 йилда давлат қарзларини сўндириш харажатлари 10 трлн сўмдан ортиқ, шу жумладан, давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун харажатлар 4 трлн сўмдан ортиқ бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, 2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 трлн сўм йўналтирилади.
Пенсия жамғармасига трансфертлар учун 14 трлн сўм, таълим кредитини молиялаштиришга 1 трлн сўм, Давлат тиббиёт суғуртаси жамғармаси харажатлари учун 600 млрд сўм ажратилади.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун харажатларга 1,7 трлн сўм йўналтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter