2022 йил сўзи эълон қилинди
Американинг Merriam-Webster луғати 2022 йил сўзини эълон қилди: «газлайтинг».
Луғат таърифлашича, газлайтинг — инсон томонидан узоқ вақт давомида психологик манипуляция қилиш бўлиб, одатда жабрланувчи(лар)да ўз фикрларининг тўғрилигига, воқеликни ёки хотираларни идрок этишга шубҳа уйғотади, ўзига бўлган ишончнинг йўқолишига олиб келади.
2022 йилда интернет орқали газлайтинг ҳақида сўровлар 1 740 фоизга ошган.
«Газлайтинг» (ингл. «газ ёруғлиги») атамаси 1938 йилдаги пьеса номи ва унинг кейинчалик экранларда намойиш этилиши орқали пайдо бўлган. Сюжетга кўра, ёш аёлнинг турмуш ўртоғи уйдаги газ ёритқични ўчириб-ёқиб, рафиқасини ҳеч нарса бўлмаганига ишонтиради.
Газлайтинг тушунчаси остида шунингдек шахсий манфаат олиш учун ким(лар)нидир ғафлатда қолдириш ҳам тушунилади. Бу атама ёлғон, фейк, дезинформация сўзлари билан ҳам мазмунан қариндош ҳисобланади.
Оддий ифодалаганда, газлайтинг — ёритмайдиган чироқ. Электр ўчмайди, газ пасаймайди, маошлар ошади, йўл, кўприклар қурилади,... хуллас, қоғозда қолиб кетувчи, умидларни синдирувчи қоп-қоп ваъдалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter