Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2021 йилги Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди (инфографика)

2021 йилги Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди (инфографика)

«2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Фармон лойиҳасига кўра, 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси тасдиқланиши назарда тутилган. Лойиҳа 276 банддан иборат.

Дастурнинг дастлабки лойиҳасини тайёрлашда Олий Мажлис палаталари, барча вазирлик ва идоралар, хорижий ташкилотлар экспертлари,  жамоатчилик вакилларининг 3 мингдан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳазалари атрофлича муҳокама қилинди. ОАВ ва ижтимой тармоқлардаги танқидий материалларнинг таҳлили ўтказилди, аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Фармон лойиҳаси jamoatchilik.uz платформасига ҳам жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг