2021 йилда йўлларни таъмирлаш учун 4,5 трлн.сўм ажратилади
АОКАда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси мутасаддилари иштирокида анжуман ўтказилди.
Унда сўзга чиққан қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаровга кўра, 2021 йилда йўлларни таъмирлашга 4,5 трлн.сўм миқдорида маблағлар ажратилиб, 3 935,8 км автомобиль йўллари қайта қурилади.
Шундан:
– инвестиция дастури доирасида2 165,0 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 95,8 км автомобиль йўллари қайта қурилади;
– капитал таъмирлаш дастури доирасида 355,0 млрд.сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 100,0 км автомобиль йўли капитал таъмирланади;
– умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича 1 801,8 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 2 540,0 км автомобиль йўллари таъмирланади;
– ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича 255,6 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 1 200,0 км ички йўллар таъмирланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter