2019 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамага қўйилди
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролар билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаб чиқиш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.
2019 йил Давлат дастури лойиҳаси 253 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга тадқим этган мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Ҳужжат лойиҳаси билан «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан махсус яратилган 2019.strategy.uz веб-сайти ёки Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали орқали танишиш, фикр ва таклифларни билдириш мумкин.
Шунингдек, жамоатчилик муҳокамалари доирасида фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа инстутлари ваккиллари иштирокида давра суҳбатлари, мунозалар, очиқ мулоқотлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтиши кутилаётган муҳокамалар давомида келиб тушган барча фикр ва таклифлар натижасида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган. Ҳужжат лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:
https://regulation.gov.uz/ru/document/1678
Эслатиб ўтамиз, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили», «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурлари ҳам фуқаролар билан маслаҳатлашган, фикр ва таклифларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter