2018 йилги ислоҳотлардан кўнглингиз тўлдими?
«Тараққиёт стратегияси» маркази жорий йилда амалга оширилган ислоҳотлар якунларининг таҳлили ҳамда 2019 йил учун асосий йўналишларни белгилаб олиш мақсадида фуқаролар ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ташкил этди. Барча хоҳловчилар 2019.strategy.uz сайти орқали ўз фикрларини билдиришлари мумкин.
Сўровномада хорижда истиқомат қилувчи ўзбекистонликлар учун ҳам қўшимча банд киритилган. Улардан мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий жараёнлар юзасидан фикр ва таклифларини билдириш сўралган.
Якунда фуқаролардан келиб тушган барча фикр ва таклифлар умумлаштирилиб, келгуси йил Давлат дастури лойиҳасига киритиш учун Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссияга тақдим этилади.
Сўровнома 2018 йилнинг 5 ноябрига қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter