2017 йилда хориж валютасини сотиб олишга етти триллион сўм нақд пул сарфланган

Ўтган йилда банк кассаларидан чиқим қилинган нақд пуллар ҳажми 46 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда ЎзА Марказий банк матбуот хизматига асосланиб хабар қилди.
Чиқим қилинган нақд пулларнинг 34 фоизи ижтимоий тўловларга, 32 фоизи иш ҳақига, 15 фоизи нақд чет эл валютасини сотиб олишга, 15 фоизи аҳолининг омонатлар ва банк карталари учун берилган нақд пулларга ва 4 фоизи бошқа харажатларга тўғри келади.
2017 йилда чиқим қилинган нақд пуллар ҳажмида энг катта улуш Тошкент шаҳри (27 фоиз) ҳиссасига тўғри келган, қолган барча ҳудудларнинг умумий улуши 73 фоизни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter