2010 йилгача олинган «права»ни янгисига алмаштириш охирги муддати — 31 март
Адлия вазирлиги матбуот котиби эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати ҳақида маълумот берди.
«Права»ларни янгиларига алмаштириш муддатлари:
- 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;
- 2010–2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;
- 2013–2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter