Ўзбекистондаги поликлиникалар 200 та замонавий ултратовуш текшируви аппаратлари билан жиҳозланди
Мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг пренатал ташхис хоналари юқори технологик имкониятга эга бўлган нуфузли «General Electric» компаниясининг энг замонавий 200 та ультратовуш текшируви аппаратлари билан жиҳозланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
«Илгари ҳомиладор аёллар пойтахтимиз ёки вилоят марказларига сарсон бўлиб, келиб-кетишган бўлса, ҳозирда бунга ҳожат қолмади»,-дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов.
Бундан ташқари, маълум қилинишича, авваллари ҳомиладор аёллар ультратовуш текшируви билан 40-50 фоиз қамраб олинган бўлса, айни пайтда юртимизда ҳар йили ўртача 700 минг нафар ҳомилардор аёлларимиз юзфоизскрининг текшируви билан қамраб олинади. Энг муҳими, 14 ҳафтагача бўлган муддатдаги ҳомила ўсишида туғма нуқсонларни барвақт аниқлаш, ўлимга олиб борадиган нуқсонларга эга болалар туғилишининг тўлиқ олдини олиш имкони пайдо бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter