200 нафар бўлажак шифокор етакчи хорижий ОТМларда ўқитилади
«Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан:
- тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;
- тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;
- Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;
- тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.
Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:
- «Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш» (Public Health and Healthcare Management);
- «Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили» (Public Health: Epidemiology and data science/data analytics);
- «Жамоат саломатлиги: овқатланиш» (Public Health: Nutrition);
- «Профилактик тиббиёт» (Preventive Medicine);
- «Жисмоний фаоллик ва реабилитация» (Physical Activity and Rehabilitation).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter