20 ёшли қиз «Tracker»да пиёдани уриб юборди
2021 йил 13 июль куни тахминан соат 06:40 да Миробод туманидаги Нукус ва Миробод кўчалари кесишмасида «Tracker» автомобилини (давлат рақами 01 X 814 AB) бошқариб борган 20 ёшли Лаурита З. бошқарувни бажара олмасдан 56 ёшли пиёда - Миркомил Я.ни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Пиёда бадан шикастлари оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter