2 йил ўтиб, Европанинг гўзал шаҳрига парвозлар тикланди
Орадан 2 йил ўтиб, «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент - Париж - Тошкент йўналиши бўйича парвозлар қайта тикланганини маълум қилди.
Илк парвозлар 29 апрелдан 10 июнгача давом этади. Францияга учишни истаганлар ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари парвоз қилишлари мумкин.
«Тошкент - Париж йўналишидаги чипталар нархи 4 038 862 сўм (юксиз) ва 4 777 879 сўмдан (юк билан) бошланади. Тошкент - Париж - Тошкент йўналиши эса 7 582 047 сўмдан (юксиз) ва 8 772 182 сўмдан (юк билан) бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter