ИИВ интернетдаги халқаро фирибгарлардан огоҳлантирди
Шу йилнинг 17 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Х.Т. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда интернет тармоғидаги «Apple New» реклама сайти орқали ўзини Қозоғистон Республикаси фуқароси Жаден Гулдана деб таништирган шахс уни алдагани ҳақида арз қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Жаден Х.Т билан Telegram мессенжери орқали гаплашиб, 2 дона «iPhone XS» мобиль телефони сотиб олса, унга яна 1 дона мобиль телефони қўшиб беришини айтиб ишонтирган. 2018 йил 26 декабрь куни Х.Т. бан орқали Ж.Гулданага 1200 АҚШ долларини ўтказган.
Лекин шу кунга қадар мобиль телефонини ҳам, пулларини ҳам қайтариб ололмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилди.
ИИВ фуқароларни чет элдаги нотаниш шахслар интернет орқали савдо-сотиқни амалга оширишни таклиф этса унга алданмасликка чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter