Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

19:00дан кейин спиртли ичимлик олиб юрганлар жаримага тортилади

19:00дан кейин спиртли ичимлик олиб юрганлар жаримага тортилади

Италиянинг Венеция шаҳрида соат 19:00 дан кейин спиртли ичимлик истеъмол қилиш у ёқда турсин, ҳатто уни олиб юриш ҳам ман этилади. Бу ҳақда «Haber7.com» нашри хабар бермоқда.

Венецияда каналлар ва денгизларда чўмилиш ёки сувга тушиш, кўчада яланғоч юриш, қушларга дон бериш, ҳатто велосипед ҳайдашнинг ҳам жаримаси бор.

Бу тақиқларга яна бири – соат 19:00 дан кейин спиртли ичимлик олиб юриш қўшиляпти.

Агар қонун лойиҳаси тасдиқланса, қўлида ёки сумкасида спиртли ичимлик олиб юрган кишилар 500 евро жаримага тортилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг