19 ёшли испаниялик спортчи дунёнинг биринчи ракеткасига айланди (видео)
Жорий йил 11 сентябр куни испаниялик Карлос Алкарас теннис бўйича АҚШ очиқ турнири финалида Каспер Руудни мағлуб этди ва дунёнинг биринчи ракеткасига айланди.
Испаниялик спортчи ўз фаолиятидаги илк «Катта дубулға»ни ютиб олди. Ушбу ғалаба унга 2,6 миллион долларлик пул мукофотини тақдим қилади.
Шунингдек, у тарихда дунёнинг энг ёш биринчи ракеткаси ҳам ҳисоблаанди. У ҳозир 19 ёшда.
Алкарасдан олдин эркаклар теннисида биринчи рақамли россиялик 26 ёшли Даниил Медведев эди. Аввалроқ Даниил 1/8 финалда Греция спортчиси Ник Кирёсга имкониятни бой бериб, турнирни тарк этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter