Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

16 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл ушланди

16 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл ушланди

Видеодан кадр

Навоий шаҳри Низомий кўчасидаги кўп қаватли уйда яшайдиган 1982 йилда туғилган аёл ўз хонадонида қизларни сақлаб, одам савдоси фоҳишалик ва қўшмачилик жиноятларини содир этиб юрганлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида қизларнинг икки нафарини 1 суткага ҳар бирини 1 миллион сўмдан яқин алоқада бўлиш учун сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Дастлабки терговга қадар текширувлар натижасида қўшмачи аёл 2005 йилда туғилган қизлардан бирини вояга етмаганини яшириши учун мижозларига 2000 йилда туғилган деб айтиб, бир йил давомида доимий равишда ҳар бир мижозига 1 миллион сўмдан 2 миллион сўмгача сотиб келган.

Қўшмачи аёлга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган. «Операция бўлганимдан кейин ҳеч қаерда ишлолмадим. Жуда ҳам пушаймонман», – дейди аёл.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми (вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг