16 ёшга тўлмаган ўқувчиларга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилишда айбланган шахс қўлга олинди
Телеграм мессенжерида мактаб ўқувчиларининг оналари Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабарни улашишаётгани хабар тарқалганди.
Ушбу ота-оналари билан суҳбат ўтказилган ва уларнинг ўзи, ўқувчилар, маҳаллий аҳоли иштирокида гумонланувчининг эҳтимолий қиёфаси тузилган. Натижада 27 ёшли О.Д. қўлга тушган. Мактаб ўқувчиларидан бири ушланган шахс ўша эркак эканини билдирган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter