1,6 миллионта илмий иш — тарихий рекорд
Жаҳон бўйича 2018 йилда 1,6 миллионта илмий иш ёзилди — бу тарихий рекорд кўрсаткичдир, деб ёзмоқда «Хайтек».
Илмий ишлар сони йилдан-йилга кўпаймоқда, асосий ўсиш ривожланаётган мамлакатларга тўғри келмоқда — қўшимча қилинади «Nature» маълумотида.
«Web of Science» илмий маълумотлар базасига киритилган илмий ишлар сони 2018 йил давомида 5 фоизга кўпайди — илмий базага 1,6 миллионта янги иш қўшилди. Бу жаҳон фани тарихидаги энг катта кўрсаткич.
Мамлакатлар мисолида қаралса, илмий ишлар сони Мисрда 21 фоизга, Покистонда 15,9 фоизга, Хитойда 15 фоизга кўпайди. Ҳиндистон, Бразилия, Мексика ва Эронда илмий салоҳият ўсиши 8 фоизга етди. Шуни эслатиш керакки, 1980 йилда жаҳон бўйича чоп этилган илмий ишларнинг 90 фоизи АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва Японияга тўғри келганди.
Илмий ишлар сони бўйича етакчи мамлакатлар
АҚШ бу борада етакчи, Хитой унга етиши учун 35 мингта мақола етмади, аммо бу сўнгги йиллардаги энг кичик фарқ. Хитойликлар шу суръатда 2019 йилдаёқ америкаликлардан ўзиб кетишади.
Илмий мақолалар сони энг тез ўсаётган мамлакатлар
Экспертлар хитойликларнинг илмий мақолалари нафақат сон, балки иқтибос келтирилиши жиҳатидан ҳам ўсаётганини таъкидлашди — бу жуда муҳим омил. Бироқ янада комилликка эришиш учун ахборотдан фойдаланиш имкониятларининг очилиши ҳамда цензуранинг олиб ташланилиши муҳим аҳамият касб этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter