Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

16 футлик тўлқинлар ёхуд Гавайи оролларига саёҳат! (фото)

16 футлик тўлқинлар ёхуд Гавайи оролларига саёҳат! (фото)

Фото: «Hakula»

Жуда кўплаб саргузаштсевар сайёҳлар, бир бор бўлса-да, Қўшма Штатлар таркибидаги Гавайи оролларига бориб ҳордиқ чиқаришни хоҳлашади. Тинч океанида жойлашган гўзал Гавайи — миллионлар орзусидаги маскан.

Гавайига фотосаёҳат баҳона қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Оахудаги шимолий қирғоқ

Гавайи оролларидаги Оахуга қисми ҳудудга ташриф буюрувчиларни доим ўзига жалб этиб келади. Оролнинг шимолий қирғоғи ҳам энг диққатга сазовор жойлардан.

Бу ерда баландлиги 16 футдан-да ошувчи дунёдаги энг ажабтовур тўлқинларни томоша қилишингиз мумкин.

Хана шаҳрига йўл

Ажойиб Хана пляжига бориш учун энг қисқа йўл Мауида орқали ўтган. Аммо йўл тор, тоғ тизмаларидаги айланмалар хавфли, автомобилдаги кичикроқ қалтис ҳаракат ҳам уммонга ғарқ қилиши мумкин.

Бироқ ушбу хавфли йўл уммон гўзаллигидан баҳраманд бўлиш баробарида, қалбингизни ўзгача ҳиссиётларга тўлдириши аниқ.

Денгиз мавжудотлари маскани

Декабрдан майга қадар Poipu Beach Parkига ташриф буюрсангиз қирғоқ бўйларида денгиз мушуклари ва китларни учратасиз. Гавайининг яшил денгиз тошбақалари ва бир қатор бошқа жонзотлар ҳам кўп вақтини шу ерда ўтказади.

Қумли пляжда қуёш ботиши ва ёввойи табиатни томоша қилиш инсонга ўзгача завқ бағишлайди.

Матсумото музқаймоғи

Матсумото музқаймоғи Гавайининг энг севимли маҳаллий таомларидан бири. Нафақат мазаси, балки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизга ажойиб пост бўла олиши билан ҳам ўзгача.

Миллий тарихий боғ

Бу ерда Гавайининг энг ажойиб пляжлари, оқ қумли қирғоқлардан тортиб денгиз тошбақаларигача учратасиз. Лекин кўпчиликни  моҳирона ясалган жангчи ҳайкаллар кўпроқ жалб этади.

Айрим мифларга кўра, агар сиз кун охиригача жангчи ҳайкаллар жойлашган ерга ташриф буюрган бўлсангиз, сиз ҳудудда содир этган ҳар қандай қоидабузарлик учун жазоланишдан озод қилинасиз.

«Қуёш уйи»

Гавайи оролларида қуёш чиқиши ёки Ҳелеакала чўққисидан «Қуёш уйи»ни томоша қилиш ўзгача кайфият бағишлайди. Қуёш чиқиши палласида маҳаллий аҳоли Гавайи қўшиғини куйлаётганига гувоҳ бўласиз.

Қора пляж

Гавайи ўзининг лава вулқонлари ва ажойиб қумли пляжлари билан мушҳур. Масалан Пуналуга вулқонининг фаоллиги натижасида Гавайи вулқонлари миллий боғи яқинидаги пляж ўзига хос кўринишга келган. Яъни ташриф буюрувчиларни пляж қирғоқларидаги қумлар қора тусда эканлиги ҳайратлантирмай қолмайди.

Минг бир зина

Агар сиз ўзингизни жисмонан бақувват ҳисобласангиз Коко чўққисига мингдан ортиқ зина орқали кўтарилишни ўйлаб кўринг. Энг юқори чўққига кўтарилганингизда беқиёс гўзаллик — Оаху манзарасидан баҳраманд бўласиз. Албатта, бу гўзаллик минг бир зинадан чиқишга арзийди.

Ҳаналеи

Гавайидаги саёҳат давомида албатта Ҳаналеи ҳудудига ҳам тўхтаб ўтиш керак. Боиси ям-яшил водий кайфиятингизни кўтармай қолмайди. Қолаверса, ҳудудда кунора камалак ҳосил бўлиб туради. Ҳудуд гўзаллигини айниқса Намолокама тоғи ён бағридан томоша қилиш завқли.

Роад

Роад ҳудуди Гавайи вулқонлар миллий боғининг бир қисми бўлиб, албатта ташриф буюриш лозим бўлган жойлардан. Чунки ҳудуд Гавайидаги бошқа жойларга ўхшамайди. 19 мил узунликдаги алфальтланган йўл, ажойиб қирғоқ манзаралари ва йиллар давомида тўпланиб келган лава қолдиқлари саёҳатчига бошқача таассурот беради. 

Икки мингдан ортиқ флора

Хамакуа соҳилида жойлашган Гавайи Тропик ботаника боғида 2 мингдан ортиқ флора турлари мавжуд. Сиз суратда кўриб турган ёрқин рангли гул Гавайи ландшафти рамзларидан саналади.

Молокай соҳили

Гавайи ороллари таркибидаги Молокай соҳилида океанга туташиб кетган қояларнинг ажойиб маназарасини кўришингиз мумкин. Икки вулқон тизмаси соҳилни шартли равишда Шарқий Молокай ва Ғарбий Молокайга ажратган.

Маълумотларга кўра, мазкур соҳил саёҳатчиларнинг энг кўп ташриф буюрадиган жойларидан биридир.

(Давоми бор.)

Нурилло Тўхтасинов
тайёрлади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг