16 декабрда «Аватар-2» катта экранларга чиқади. The Weeknd саундтрекдан парча эълон қилди (видео)
The Weeknd «Аватар: Сув йўли» филми саундтреки релизининг тақдимот санасини эълон қилди.
Маълумот учун: The Weeknd — канадалик қўшиқчи ва бастакор Эйбел Макконен Тесфайенинг тахаллуси. У «Грэмми» мукофотини икки марта қўлга киритган.
Қўшиқ премьераси 16 декабрда бўлиб ўтади — худди шу куни Жеймс Кэмерон тасвирга олган «Аватар»нинг узоқ кутилган давоми — «Аватар: Сув йўли» кенг прокатга чиқарилади.
The Weeknd трекдан парчани ижтимоий тармоқларда жойлади, «Аватар»нинг кўк рангли «А» логотипидан уни осон таниб оламиз.
Ўз навбатида, киноасар продюсери Жон Ландау ижтимоий тармоқларда The Weeknd билан тушган расмини «Zola'u nìprrte» soaiane Avatar» ёзуви билан бирга тарқатди, бу Na'vi тилида «Аватар оиласига хуш келибсиз», дегани. Na'vi — кинодаги тўқима Пандора сайёрасида яшовчи халқ.
«Аватар»нинг биринчиси экранларда 13 йил аввал намойиш этилганди. Жеймс Кэмероннинг блокбастери ортда қолаётган 2022 йилнинг энг йирик премьераси, қолаверса, ўтган 12 ойнинг энг кўп пул ишлаган филми бўлиши кутиляпти. Кэмерон франшизанинг учинчи қисмини ҳам суратга олишни режалаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter