+136. Олти ҳудудда касаллик юқтирганлар қайд этилди

2020 йил 7 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 579 (+136) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
93 нафари Тошкент шаҳрида,
16 нафари Фарғона вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
7 нафар Қашқадарё вилоятида,
7 нафар Хоразм вилоятида,
5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 56 165 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 923 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter