110 йил муқаддам каптар тушириб қўйган немис зобитининг мактуби топилди
110 йил олдин почтачи каптар йўқотиб қўйган немис армияси зобитининг мактуби Франциянинг Эльзас ҳудудида топилди, дея хабар берди маҳаллий музей ходими Доминик Жарди.
Алюмин капсуладаги хатни сентябрда Ингерсайм коммунасида сайр қилиб юрган жуфтлик тасодифан топиб олишган. Улар топилмани Орб шаҳрида жойлашган Ленж довони жангидаги ёдгорлик музейига топширишган. Капсуланинг ичида немис тилида ёзилган қўлёзма матни бўлган.
«Бундай топилма фавқулодда ноёб ҳисобланади. Музейдаги 40 йиллик фаолиятим давомида бундай топилмани кўрмагандим», — дея Франс Пресс агентлиги 1915 йилда Вогез тоғи орқали ўтган довонни эгаллаш учун бўлиб ўтган жанг ёдгорлиги ходимининг сўзларини келтиради.
Гарчи матнли қоғоз яхши сақланган бўлса-да, готика ёзувини тушуниш қийинчилик туғдирди. Мактубни Жардининг германиялик ҳамкасбларидан бири ўқишга муваффақ бўлди. Маълум бўлишича, хат 1910 йил июлда пиёда полк зобити томонидан ўз бошлиғига юборилган бўлиб, ўша пайтлари Германия империяси таркибига кирган Эльзас ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ.
Ушбу мактуб жами тўрт нусхада юборилган бўлиб, 2020 йилда топилган нусхасини каптар қандайдир сабабларга кўра тушириб қўйган.
Мактуб аллақачон ёдгорликдаги махсус герметик витринага жойланган. Унинг ёнида 110 йил муқаддам хатни ёзган зобит хизмат қилган ўша полк кийимидаги прусс зобитининг манекени турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter