Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

102 нафар мансабдор шахсга чора кўрилди

102 нафар мансабдор шахсга чора кўрилди

Фарғона вилоятида адлия органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида жорий йилда 5 мингдан зиёд қонун бузилиши ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолатларнинг 4 853 таси муддат бузилиши, 152 таси ваколатли органлар томонидан тўғридан-тўғри давлат хизматлари кўрсатилиши, 11 таси ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши, 308 таси мурожаатларнинг асоссиз рад этилиши, 60 таси бошқа турдаги қонун бузилишларига тўғри келади.

Корхона ва ташкилотлар кесимида таҳлил қилинганида қонун бузилиши ҳолатларининг аксарияти газ, электр, сув корхоналари, кадастр, соғлиқни сақлаш, солиқ ва қурилиш идораларига тўғри келмоқда.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ҳамда бартараф этиш мақсадида ваколатли органларга 64 та тақдимнома киритилиб, 59 нафар мансабдор шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган ҳамда 63 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган.

Шунингдек, 102 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилган, шундан 4 нафар масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг