Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус юқтирганлар сони 1000га яқинлашди

Коронавирус юқтирганлар сони 1000га яқинлашди

2020 йил 13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Бугун, 13 апрел соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга чалинганлар сони 934 нафарни ташкил этгани хабар қилинган эди. Ўтган соатлар давомида яна 64 кишида касаллик аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 85 бемор соғайган, 4 нафари эса вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг