Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1000 АҚШ долларига тушган ҳужжат сохта чиқди

1000 АҚШ  долларига тушган ҳужжат сохта чиқди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро  М.С.га савдо дўкони қуриши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар сохта экани аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га маҳкама матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, унга ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, 1000 АҚШ долларини олган Ш.И. ҳужжатларни (компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда) «қўлбола» усулда тайёрлаб берган экан. Ҳужжатларнинг сохталиги экспертизада  ошкор бўлди-қолди.

Ҳолат бўйича «уддабурон» Ш.И.га ЖКнинг (Жиноят кодекси) бир эмас, иккита - 168-(фирибгарлик) ва 228-(ҳужжатларни қалбакилаштириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

 Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг