10 йил давомида фарзанд кутган оила бирйўла уч эгизакли бўлди
Андижонлик Муяссархон Маматқулова вилоят скрининг марказида уч нафар эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.
Балиқчи тумани Олимбек маҳалласида яшовчи Жавлонбек ва Муяссархон Маматқуловлар оила қурганларига қарийб ўн йил бўлди.
«Ўтган ана шу йиллар давомида уларга фарзанд кўриш насиб этмади. Кўп даволанишди, кимлардир уларга ажрашишни маслаҳат берди.
Яратганнинг марҳамати билан улар бир йўла уч эгизакнинг ота-онасига айланди. Эгизакларга Фотима, Муҳаммадазиз ва Зуҳра деб исм қўйишди. Шифокорларнинг таъкидлашларича, она ва эгизакларнинг саломатлиги яхши. Бир-икки кун ичида уйларига кетиш учун рухсат берилади» дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter