10 мингта Hyundai: қозоқ заводи Ўзбекистонга машина экспорт қилади
Қозоғистоннинг «Астана Моторс» корхонасига қарашли Hyundai Trans Kazakhstan заводи бу йил Ўзбекистонга 10 мингта енгил машина экспорт қилишни режалаштирган.
Ушбу заводда 2021 йилда 26 мингта машина йиғилган бўлса, бу йил тўлиқ қувватда иш бошлаган ва бу кўрсаткич 45 мингтага етказилади. Шундан 26 фоиз қисми экспортга чиқарилади: 10 мингта Ўзбекистонга, 1,5 мингта Беларус ва Қирғизистонга.
Айни пайтда заводда 736 ходим ишлайди, уларнинг ўртача ойлиги 290 минг тенге (7,2 млн. сўм). Лойиҳанинг инвестиция қиймати 30 млрд. тенгени ташкил қилади.
Заводда Hyundai брендининг деярли барча моделлари бор: Accent, Elantra, Sonata, Creta, Tucson, Santa Fe, Palisade. Бу машиналарнинг Қозоғистондаги нархи қуйидагича:
- Accent - 7 млн. тенге (175 млн. сўм);
- Elantra - 9,2 млн. тенге (230 млн. сўм);
- Sonata - 12,3 млн тенге (307 млн. сўм);
- Creta - 9,1 млн. тенге (227 млн. сўм);
- Tucson - 12 млн. тенге (300 млн. сўм);
- Santa Fe - 15,7 млн. тенге (392 млн. сўм);
- Palisade - 21,4 млн. тенге (534,5 млн. сўм)дан бошланади.
Айни пайтда Ўзбекистонда ҳам Hyundai автолари сотилади, лекин божхона тўловлари ҳисобига қиммат бўлиб кетган. Энг арзон модел Accent эса сотувдан олиб ташланган. Масалан, Elantra машинаси нархлари 300 млн. сўмдан бошланади. Яъни Қозоғистондагидан 70 млн. сўмга қиммат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter