10 мингдан ортиқ киши карантин қоидаларини бузди – ИИВ
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 10 350 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Улар:
- Тошкент шаҳрида – 1 731 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 867 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 975 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 543 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 1 179 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 546 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 678 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 167 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 326 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 1 386 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 206 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 830 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 576 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида 340 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Мисол учун, жорий йилнинг 28 мартда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Банокатий кўчасида яшовчи 1982 й.т., Н.А. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 53-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
28 мартда Қашқадарё вилояти Нишон тумани, Юксалиш маҳалласида яшовчи 1991 й.т., Д.У. 1-гуруҳ ногирони бўлсада, уйида ўтирган ҳолда ўз уяли алоқа воситаси орқали ижтимоий тармоқларга фуқаролар ўртасида турли ваҳимага олиб келувчи миш-мишларни тарқатганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 205-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилди.
28 мартда Наманган вилояти Норин тумани Учтепа маҳалласида яшовчи 1982 й.т., А.О. карантинга олинган бўлсада, карантин жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 53-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
28 мартда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи 1999 й.т., Т.Т. санитария қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 53-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter