Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 сентябрга қадар Жиззахда электромобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди

1 сентябрга қадар Жиззахда электромобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди

Фото: Xabar.uz

Бугунги йиғилишда бир ой муддатда 2023 йилда саноатни 14 фоизга ошириш бўйича саноат ва инвестиция дастурларини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда:

- Самарқандда минерал ўғит, Навоийда қуруқ цианид тузи ва техник газ ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш;

-  1 июнга қадар Пистали конида 6-гидрометаллургия заводини ишга тушириш;

- август ойида «Ёшлик-1» мис кони негизида 3-мисни бойитиш фабрикаси лойиҳасини якунлашни таъминлаш топширилди.

Автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун 1 сентябрга қадар:

- хусусий инвесторларни жалб қилиб, Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

- Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини тўлиқ қувватга чиқариш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг