Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

Транспорт вазирлиги 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилишини маълум қилди.   

Тошкент шаҳар жамоат транспорти автобус ва метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш ишлари доирасида йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тизимнинг тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида шундай қарорга келингани изоҳланмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Тошкент метрополитенининг барча линияларидаги бекатлар йўл ҳақи тўловларини ягона транспорт карталари ва NFC банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини берувчи статционар валидаторлар билан жиҳозланган.

Шу билан бирга пойтахтимизда йўловчиларга хизмат қилаётган «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга қарашли 1000 дан ортиқ автобусларнинг барчаси электрон карталар орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи мобил ва статционар валидаторлар билан тўлиқ таъминланган.

Шу сабаб навбатдаги босқичда йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тизимнинг тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида 2020 йил 1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилиши маълум қилинди. 

Эслатилишича, ягона транспорт карталарининг ҳисобини метро кассалари, ойлик йўл чипталарини сотиш шаҳобчалари, инфокиосклар, барча электрон тўлов тизимлари, шунингдек, АТТО – мобил иловаси орқали тўлдириш имконияти мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг