1 майдан кучга кирадиган янги йўл белгилари билан танишинг
Эртага, 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда янги йўл ҳаракати қоидалари ва шу билан бирга янги йўл белгилари ҳам кучга киради.
Янги йўл белгилари:
- 5.15.1 - пуллик тўхтаб туриш жойи;
- 5.12.2 - Ерусти автомобиль қўйиш жойи;
- 5.15.3 - Ерости автомобиль қўйиш жойи;
- 5.15.4 - Электрокар қўйиш жойи;
- 6.16 - Чўмилиш ҳавзаси;
- 6.17 - Ички ишлар бўлими;
- 6.18 - Радио алоқаси;
- 6.19 - Жоме масжиди;
- 6.20 - Черков;
- 6.21 - Ибодатхона;
- 6.22 - Темир йўл вокзали;
- 6.23 - Аэропорт;
- 6.24 - Бозор;
- 6.25 - Туристик ахборот маркази;
- 6.26 - Қўриқхона;
- 6.27 - Манзарали жой;
- 6.28 - Меъморлик ёдгорлиги.
Шунингдек, 1 майдан ҳайдовчи ва йўловчи учун камар тақиш мажбурий бўлади. Эсингизда бўлса, Xabar.uz таҳририяти айни шу масалага тўхталиб, камар тақмаганда ким жазоланиши — ҳайдовчими ёки йўловчи, деган масалани кўтариб чиққанди. Кейинроқ йўловчининг ўзи айбдор бўлиши ҳақида расмий изоҳ берилган ва жарима миқдори ҳам айтилганди: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисми, яъни ҳозирги кунда бу 135 минг сўм.
Аммо Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда олд ўриндиқда ўтирган йўловчи хавфсизлик камари тақмагани учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқлиги сабабли жаримани тўламасликка ҳақлидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter