Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 кишилик паловнинг энг қиммат нархи қаерда учраши айтилди

1 кишилик паловнинг энг қиммат нархи қаерда учраши айтилди

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг 2024 йил май ойи учун ўртача нархлари ўрганиб чиқилди.

Унга кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи энг баланд – Тошкент шаҳри (30 200 сўм) ҳамда Бухоро (28 600 сўм), Қашқадарё (27 900 сўм) ва Хоразм (27 600 сўм) вилоятларида кузатилган.

Ўртача нархнинг энг қуйи кўрсаткичлари эса – Наманган (19 900 сўм, Фарғона (23 300 сўм) ва Сирдарё (23 500 сўм) вилоятларида қайд этилган.

Агентликка кўра, юқорида нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва  вақтдаги нарх-наво  қайд  этилган бўлиб,  бунда  вақт ва  жойига  қараб  нархлар  ўзгариб  туриши мумкин. Мазкур  маълумотларнинг  шаклланиши  жараёнида  фақатгина  танлаб  олинган умумий  овқатланиш  муассасалари  (Ош  марказлари)даги  паловнинг  ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг