«Сиз яхши инсонсиз». Ўзбекистон — Уммон учрашувига ҳакам тайинланди
Эртага, 9 январь куни Осиё Кубогининг 1-тури доирасида Ўзбекистон — Уммон учрашуви бўлиб ўтади. ОФК бу ўйинга кореялик Ким Донг Жинни бош ҳакам этиб тайинлади, деб хабар берди «championat.asia».
Кореялик бу ҳакам мамлакатимиз футбол ишқибозларига жуда яхши таниш. Шарҳловчиларимиздан бири унга «сиз яхши инсонсиз» деб таъриф берган.
Қайд этиш лозимки, ушбу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги жами 18та ўйинни бошқарган. Шуларнинг тўққизтасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, тўрт учрашувда дуранг қайд этилган. Бешта учрашувда эса жамоаларимиз имкониятни бой беришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter