Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эктор Купер Австралияга қарши ҳужумкор таркибни танлади

Эктор Купер Австралияга қарши ҳужумкор таркибни танлади

Фото: «the-afc.com»

Бироздан кейин Эктор Купер шогирдлари Осиё Кубогининг 1/8 финал босқичида Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да, Ал-Айндаги «Халифа бин Зайд» стадионида бошланади.

Терма жамоамизнинг ушбу баҳсга тушадиган бошланғич таркиби маълум бўлди.

Caption

Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров — 6.Даврон Ҳошимов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 13.Олег Зотеев — 19.Отабек Шукуров, 9.Одил Аҳмедов, 22.Жавоҳир Сидиқов — 11.Жалолиддин Машарипов, 17.Достон Ҳамдамов,  14.Элдор Шомуродов.

Захира: 12.Санжар Қувватов, 21.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Достон Турсунов, 15.Егор Кримец, 4.Фаррух Сайфиев, 23.Одил Ҳамробеков, 18.Фозил Мусаев, 16.Азиз Турғунбоев, 8.Икром Алибоев, 7.Сардор Рашидов, 10.Марат Бикмаев.

Айтиш мумкинки, Эктор Купер футболчиларимизнинг гуруҳ баҳсларидаги ҳаракатидан келиб чиқиб, ўйинга энг оптиимал таркибни туширган.

Эслатиб ўтамиз, баҳсни қатарлик FIFA рефериси Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим бошқариб боради. Ўйин «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг