Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

ЕХҲТ Ўзбекистонни намуна қилиб кўрсатди

ЕХҲТ Ўзбекистонни намуна қилиб кўрсатди

Фото: «Спутник»

ЕХҲТ туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарлик масаласида минтақадаги барча давлатларни Ўзбекистон изидан боришга чақирди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакиллиги офисининг расмий сайтида жорий йилнинг 5-6 март кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган II Марказий Осиё судьялар мулоқоти натижалари бўйича пресс-релиз эълон қилинди.

Ушбу чиқишда ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Хусусан, А.Дезир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони бекор қилиш бўйича янги қонунни қабул қилишини, шунингдек блогерларга журналистларга бериладиган ҳуқуқлар берилишини олқишлаган. У ушбу масалада минтақадаги бошқа давлатларни ҳам Ўзбекистондан намуна олишга чақирган.

Қолаверса, ЕХҲТнинг махсус вакили А.Дезир Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгашига Самарқандда Марказий Осиё судьяларининг мулоқотига кенг майдон яратиб бергани учун миннатдорлик билдирган.

P.S.: ЕХҲТнинг ушбу баёноти Ўзбекистоннинг сўз эркинлиги борасидаги фаолиятига юксак баҳо ҳисобланади, бошқа давлатларни ҳам ўрнак олишга чақириш ҳолати камдан-кам бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг