Холестеринни камайтирадиган арзон маҳсулот маълум қилинди
Холестерин даражасини меъёрлаштириш учун кунжут уруғини истеъмол қилиш мумкин, аммо уни ҳар куни еб бўлмайди, деди нутрициолог Aнна Дробишева.
Диетологнинг сўзларига кўра, кунжут уруғи холестерин даражасини камайтириш, шунингдек, танадаги ёғ алмашинувини меъёрлаштириш учун фойдалидир. Унинг таркибида темир, рух, мис, магний, фосфор ва клетчатка мавжуд. Маҳсулот таркибидаги кальций сутдан кўра етти марта кўпроқ.
«Кунжут уруғини ҳар куни истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки таркибида қон ивишини оширадиган моддалар мавжуд», – дейди мутахассис.
У ҳафтада бир неча марта таомномага бир ош қошиқдан қўшишни маслаҳат беради. Бу танани антиоксидантлар ва фитоэстрогенлар билан бойитади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter