Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиш учун фойдали 5 маҳсулот

Тиш учун фойдали 5 маҳсулот

Фото: «Stors.ru»

Одамнинг саломатлиги ва умумий аҳволини тишларининг ҳолатига қараб аниқлаш мумкин. Бу бежизга эмас. Турмуш тарзимиз, парҳез – буларнинг ҳаммаси тиш эмалида ўз аксини топади. Тишлар учун, айниқса, кашандалик, ичкиликбозлик, ёғли ва қовурилган таомлар, қаҳвага ружу қўйиш зарарлидир. Қуйида тишларни яхши ҳолатда сақлашга ёрдам берадиган маҳсулотлар билан танишасиз.

Қулупнай. Қулупнай меваси таркибида олма кислотаси ва кўпгина микроэлементлар бўлиб, улар тишларни оқартириш хусусиятига эга. Қадимги замонлардан буён бу реза мева тишларни турли касалликлардан ҳимоя қилувчи ажойиб восита ҳисобланган. Шу мақсадда қулупнайдан Шарқ ва Ғарб табобати кенг қўлланади.

Сут маҳсулотлари. Тиш эмалининг яхши ҳолатда сақлашнинг асосий омилларидан бири сут маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш ҳисобланади. Ҳаммага маълумки, сут таркибида кальций бўлиб, у суяк ва тишларнинг асосий қурилиш материали саланади. Шунингдек, бу маҳсулотда гидроксиапатит, козеин, минерал ва оқсил мавжуд бўлиб, улар тишларимизни ҳар хил хасталик ва бузилишлардан асрайди.

Шакарсиз сақич. Буни қарангки, тишларнинг соғлом бўлишида шакарсиз оддий сақичнинг ҳам ўрни катта экан. Негаки, у сўлак ажралишини рағбатлантириб, тиш эмалини табиий равишда тозалайди. Сақичларнинг кўпгина турларида ксилит бор. Мазкур қоришма оғиз бўшлиғидаги зарарли бактерияларга қирон келтиради.

Сув. Тишларнинг саломатлигида сув энг муҳим элементлардан бири саналади. Бироқ бунда сувнинг тоза ва шаффоф бўлиши талаб этилади. Қаҳва, чой ва бошқа бўёқ қўшилган ичимликлар бундан мустасно. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, организм сувсизланганда тишларнинг кариесга дучор бўлиш эҳтимоли икки баравар ошар экан.

Баргли сабзавотлар. Чайнаганда тишларда сабзавотларнинг микроскопик зарралари қолади. Улар бактерияларни нобуд қилади. Шунингдек, сабзавотлар организмга кальцийнинг сингишига ёрдам беради. Бундан чиқди, суяк ва тишларнинг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг