Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тез-тез шамолламаслик учун нима қилиш керак? Мутахассис тавсия қилади

Тез-тез шамолламаслик учун нима қилиш керак? Мутахассис тавсия қилади

Фото: The Lung Centre

Йилнинг совуқ ойларида шамоллаш билан боғлиқ касалликлар кўпаяди, бунинг сабаби одамлар яшайдиган ёки ишлайдиган бинолардаги ҳавонинг қуруқлиги, дея таъкидлади генетик-метаболист Светлана Перес.

Ҳаво яхши айланмайдиган, намлик даражаси паст уйларда яшовчилар ўртасида касалланишлар нисбатан кўп учрайди.

«Намлик вирусларнинг ҳаракатланишини сусайтириб, тарқалишига тўсқинлик қилади. Бир неча одам иссиқ ва қуруқ жойда тўпланганида шамоллаш, грипп вируслари, шунингдек, айрим бактериялар ва замбуруғларнинг тарқалиши эҳтимоли анча ошади», — тушунтирди Перес.

Вирусли касалликлардан ҳимояланиш мумкин. Бунинг учун хонани мунтазам шамоллатиб, ҳавонинг намлик даражасини сақлаб туриш керак. Тоза ҳавода сайр қилиш, бегоналар билан мулоқотда масофани сақлаш лозим, тавсия қилди у.

Иммунитетни ошириш ҳам муҳим: тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар билан шуғулланишни одат қилиш керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг