Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Спиртли ичимлик бўйича кенг тарқалган фикр хато деб топилди

Спиртли ичимлик бўйича кенг тарқалган фикр хато деб топилди

Германия озиқ-овқат жамияти спиртли ичимликлар бўйича янги тавсия эълон қилди. Мутахассислар бу борада кенг тарқалган фикр хато эканини таъкидламоқда, деб хабар берди DW.

Европа халқларида таомланиш пайти мусаллас ёки пиво ичиш урфга кирган. Умуман, ҳозирга қадар оз миқдорда алкогол ичиш саломатликка зиён келтирмайди, деган қараш ҳукмрон бўлиб келмоқда. Германиялик тадқиқотчилар ушбу қарашни рад этиб, спиртли ичимликнинг бир қултуми ҳам зарарли деган хулосани эълон қилишди.

Шаробга ружу қўйиш жиноятларга сабаб бўлиши маълум. Олимларнинг огоҳлантиришича, алкогол саратон, жигар, юрак-қон томир хасталикларига чалиниш хавфини оширади. Спиртли ичимлик инсон умрини камайтириш баробарида, унинг ишчанлик қобилиятига салбий таъсир кўрсатади.

«Спиртли ичимликлардан бутунлай парҳез қилишни тавсия этамиз. Алкоголга одатланганларга эса қонда юқори концентрация ва сурункали майхурликдан эҳтиёт бўлиш лозимлигини эслатамиз. Бу тавсия, айниқса, ёшларга тааллуқли. Болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар эса бир қултум ҳам алкогол ичмаслиги керак», — деди Германия озиқ-овқат жамияти директори Киран Вирмани.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг