Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор кроссовка хавфидан огоҳлантирди

Шифокор кроссовка хавфидан огоҳлантирди

Фото: «Marathonec.ru»

Нотўғри танланган спорт пойабзали жисмоний машғулот пайтида оёқ оғриғи, жароҳат ва турли нохушликларга сабаб бўлади, дейди шифокор-ортопед Кристина Роу-Бауэр. Бу ҳақда «MedicalXpress» хабар бермоқда.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ноқулай кроссовка туфайли томир тортишиши, оёқ таги фасциити, стрессли синишлар кузатилиши ва ҳатто оёқ бармоғидаги тирноқлардан жудо бўлиш мумкин.

Роу-Бауэр югуриш учун мўлжалланган пойабзал танлашдан олдин ортопедга мурожаат этишни маслаҳат беради. Машғулот пайтидаги оғриқли ҳислар ҳақида ҳам шифокорни огоҳлантириш муҳим, деб қўшиб қўйди у.

Кроссовка танлашда оёқ кафти эгилиши, жой рельефи, югуриш усули ва машғулот вақтида оғирликнинг тақсимланишини инобатга олиш зарур, дея таъкидлайди тиббиёт ходими. Мана, масалан, пойабзал таглиги ва амортизацияси у билан қаерда ва қандай югуришингизга боғлиқ: тупроқ, асфальт ёки тренажёр.

Пойабзални куннинг охирида, оёқлар сал шишганда сотиб олинг.

Роу-Бауэр пойабзални куннинг охирида, оёқлар сал шишганда сотиб олишга урғу бермоқда: бу кейинчалик оёқни сиқишининг олдини олади. Кийиб кўраётганда, яхшиси, спорт пайпоғини кийиб олган маъқул, дейди яна у.

Ортопед фикрига кўра, кроссовкада кенг пайпоқда югуриш қулайроқ: шунда кроссовка машғулот пайтида бармоқларни зўриқтирмайди. Шифокорлар, шунингдек, захира кроссовкаларини харид қилишни маслаҳат беришади.

«Бироқ бир умрлик қилиб сотиб олманг, чунки бугун сизга мос келадиган пойабзал беш йилдан кейин тўғри келмай қолиши мумкин», — дейди Роу-Бауэр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг