Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратон хавфини оширувчи маҳсулот

Саратон хавфини оширувчи маҳсулот

Фото: «Unsplash»

Россиялик шифокор ва телебошловчи Aлександр Мясников «Россия 1» телеканали эфирида қизил гўштнинг одам организмига зарари ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, қизил гўшт билан тайёрланган кабоб ва қовурилган таомларни истеъмол қилиш соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

«Ичак саратони анъанавий равишда гўштга ўтади. Маълумки, ҳозирги кунда атеросклероз ривожланишида гўшт бунчалик сабабчи бўлмаслиги мумкин. Аммо ичак саратони ривожланишида хавфли омил бўлиб қолмоқда», — деди Мясников.

Шифокорнинг айтишича, қизил гўштни чекланган миқдорда, ҳафтасига икки-уч мартагача истеъмол қилиш мумкин.

Мясников вегетарианча колбаса ва сосискаларга ҳам тўхталиб ўтган. Унинг фикрича, бу егуликнинг мазаси «жирканч», устига-устак, фойдаси йўқлигига ҳам шубҳа йўқ.

Шифокор агар инсон ўзини вегетариан ҳисобласа, у ташқи кўриниши гўштга ўхшаш маҳсулотларни истеъмол қилмайди деган хулосага келди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг