Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самолёт ҳалокатида тирик қолганлар «омон қолиш сири»ни айтиб беришди

Самолёт ҳалокатида тирик қолганлар «омон қолиш сири»ни айтиб беришди

Фото: РИА Новости

Авиаҳалокатлар вақтида омон қолганлар бошидан ўтганларини ҳикоя қилиб беришди ва тирик қолишларига нима сабаб бўлганини айтишди. The Sun нашрида уларнинг маслаҳатлари нашр этилган.

2016 йилда Колумбия тоғларидаги авиаҳалокатда тирик қолган Эрвин Тумирининг айтишича, ҳалокат вақтида ўзини хотиржам тутгани туфайли ҳаётини сақлаб қолган. У эмбрион ҳолатида ғужанак бўлиб олади ва оёқлари орасига сумкасини қўяди. Бу вақтда бошқа йўловчилар ўрниларидан туриб, айюҳаннос солиб бақираётган эди.

1977 йилда Испанияда икки самолёт тўқнашиб кетади. Бу ҳалокатда Жоани Фетерс тирик қолади. Унинг айтишича, ёрдам келишини кутмасдан самолётдан қочиб чиққани учун омон қолган. Афсуски ўша ҳалокатда ёрдам кутиб қолганлар ёқилғи баки портлаши натижасида вафот этган. Ўша куни 583 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

1971 йилда Амазонка жунглиларида ҳалокатга учраган самолёт бортида бўлган Жулиана Кепкенинг айтишича, хавфсизлик камарини тақиб олгани учун тирик қолган.

1989 йилда АҚШнинг Айове штатида самолёт ҳалокатга учрайди ва ёна бошлайди. Йўловчиларнинг бахтига кўпчилик ўзини сақлашга улгуради ва 184 киши тирик қолган. Мана шу йўловчилардан бири Аптон Ренберг эди. У ёнғин бошлангани ҳамоно бошини қалин чойшаб билан ёпиб олади ва омон қолади. Шундан буён у ҳар доим самолётга капюшони бор кийимда чиқади.

2009 йилнинг 15 январида Нью-Йорк осмонига Airbus A320 самолёти кўтарилади. Аммо орадан бир ярим дақиқа ўтар-ўтмас қушлар галаси билан тўқнашиб кетган самолётнинг ҳар икки двигатели ишдан чиқади. Ўзини йўқотиб қўймаган учувчилар самолётни Гудзон кўлига қўндиришга муваффақ бўлади. Натижада бортдаги 155 кишининг барчаси тирик қолади, аммо 83 киши озми-кўпми жароҳат олган.

Йўловчилардан бирининг айтишича, самолётга ўтиргани ҳамоно хавфсизлик қоидалари билан тўлиқ танишиб олгани туфайли у жароҳатдан қутулиб қолган.

Манба: lenta.ru

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг