Саҳарликка қандай тайёргарлик кўрилади
Саҳарлик учун уйғонганимиз ҳамоно дастлаб илиқ сувга имкон бўлса бир қошиқ асал аралаштириб ичиб олиб, кейин саҳарликка таёргарлик кўрилса, 10–15 дақиқадан сўнг ейилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Саҳарликда асосий ичимлик сув бўлиши лозим, чой ичган тақдирдаям имкон қадар уни аччиқ қилиб дамламасдан ичиш лозим.
Рўзадорнинг кун давомида чанқашига ва ичган суви тез сарф бўлишига сабаб бўлиши мумкин бўлган қатор маҳсулотлар. Шу сабаб саҳарлик пайтида ушбу маҳсулотларни ейиш тавсия этилмайди. Булар:
— ёғли маҳсулотлар ва ёғли овқатлар;
— меъёридан ортиқ аччиқ чой;
— дудланган гўшт маҳсулотлари (колбаса, сосиска ва ҳоказо);
— шўр маҳсулотлар;
— тузлама маҳсулотлари;
— кофе ва кофеинга бой маҳсулотлар;
— шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш;
— барча нотабиий кимёвий моддалар аралаштириб тайёрланган озиқ-овқатлар;
— лавр (дафна) япроғи, наъматак меваси каби дамламалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter