Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қоринни йўқотиш учун нонуштага нима истеъмол қилган маъқул?

Қоринни йўқотиш учун нонуштага нима истеъмол қилган маъқул?

Фото: «Joseph Gonzalez / Unsplash»

Aмерикалик диетолог Бренда Пералта вазн йўқотиш учун идеал нонушта ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Eat This, Not That! нашри хабар берди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, одамларга эрталаб оқсил ва клетчаткага бой маҳсулотлар зарур.

«Вазн ташлаш ва қоринни текис сақлашга ҳаракат қилаётганда, таомномага қўшиш мумкин бўлган энг яхши озиқ модда оқсилдир», – дейди у.

Ўз навбатида, клетчатка овқат ҳазм бўлишига ҳамда узоқ вақт давомида очликни енгишга ёрдам беради.

Пералта омлет ёки сабзавот, энг яхшиси, қовоқ, помидор, гармдори ёки исмалоқ билан нонушта қилишни тавсия этади. Бундан ташқари, эрталаб мева ёки бир бўлак қора нон ҳатто авокадо билан ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг