Қўлингизни кўтарманг, фойдаси йўқ
Уяли алоқа сигналини тутиш учун телефонни ҳар қанча баланд кўтарманг — фойдасиз. «The Verge» нашри бунга аниқлик киритди.
Нашр журналистлари компьютер инженерияси соҳаси профессори Линь Чжун билан боғланишди. Профессорнинг тушунтиришича, уяли алоқа сигнали атрофимизда тенг тақсимланади, шаҳарларда унинг тарқалишига бинолар халақит бериши мумкин. Сигнални яхши тутиш учун қўлингизни тепага кўтарманг, бунинг ўрнига турган жойингизни ўзгартиринг.
Нега одамлар телефон баландга кўтарилса сигнални яхши тутади деб ўйлашади, бу жумбоқ бўлиб қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter