Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси витамин мияни қаришдан сақлайди?

Қайси витамин мияни қаришдан сақлайди?

Фото: «Zen.yandex.ru»

Олимлар одам учун фойдали элементлар орасида мия учун халоскор-витаминни аниқлашди ва унга Е витамини деб ном беришди.

«Рамблер»нинг аниқлашича, мазкур витамин мия тўқималари ҳимоячиси деб ҳам аталади. Чунки у капилляр деворларини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, Е витамини нерв учларини токсин ва эркин радикаллардан асрайди.

Муҳими, айнан мазкур витамин Альцгеймер касаллиги ривожланишини тўхтатади. Мазкур хасталикка янги маълумотларни эслаб қололмаслик, хотира сусайиши, кайфият ўзгарувчанлиги, жиззакилик, нутқ ва тушуниш функцияси бузилиши хос.

Ушбу биологик фаол витамин, айниқса, толиққанда, неврастения ёки катта жисмоний юкламаларда айни муддао.

Орегон университети олимлари умри давомида Е витамини танқис бўлган балиқлар устида тажриба ўтказишди. Буни қарангки, уларда DHA-PC биомаркер даражаси тахминан 30 фоизга кам чиққан. Айнан шу бирикма эса мия ҳужайра мембраналарини ташкил этади.

Мазкур кўрсаткичнинг пастлиги ҳужайра мембраналари шикастланишига ва нейронларнинг ҳалок бўлишига олиб келган. Айнан Е витамини мия учун ниҳоятда муҳим бўлган молекулалар йўқолишининг олдини олишга ёрдам беради.

Таъкидлаш жоизки, британиялик мутахассислар эркак ва аёлларга кунига 4 ва 3 миллиграммдан Е витамини қабул қилишни маслаҳат беради.

Ўсимлик ёғи, сут, тухум, писта, ёнғоқ, дуккаклилар, жигар, сули, авокадо, кунгабоқар пистаси ва тананинг кўпгина функциялари учун фойдали бўлган зиғир уруғида Е витамини бисёр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг