USB-флешкани компьютердан қандай чиқариб олиш керак?
Маълумотларни ёнда олиб юришда USB-флешкалардан яхшиси йўқ. Компьютердан тортиб ТВ-тюнергача, буёғи автомашина плеери ва смартфонларгача тушаверади. Биласизми, битта эҳтиётсизлик ана шу беминнат дастёримизнинг бошига етиши мумкин. Қандай қилиб? Масалан, компьютерда ишлатиб бўлгандан сўнг хавфсиз режимда ажратиб олинмаганда.
Хавфсиз режимнинг ўзи нима?
Агарда флешкани компьютерга (ёки смартфонга) қандай улаган бўлсак ва шундай чиқариб олсак — бу хато. Бу хавфсиз режимга амал қилмаслик ҳисобланади. Оқибатда энг камида флешканинг ичидаги маълумотларимиздан айрилишимиз ёки бундай ҳаракатлар такрорланаверса флешканинг ўзи ҳам яроқсиз ҳолатга келиб қолиши мумкин. Флешка компьютерга уланганида унинг бир қисмига айланади — бу жараённи битта механик ҳаракат билан узиб қўйиш ярамайди.
Энг тўғри йўл — флешкани аввал компьютердан ўчириш, кейин узиш. Бу компьютердаги бир-иккита оддий ҳаракатлар орқали амалга оширилади. Флешка компютерга уланганида (смартфонларда ҳам шундай) қўшимча хотира қурилмаси улангани ҳақидаги қайднома чиқиб туради: компьютерда экран пастки панели ўнг бурчагида, смартфон ва планшетларда хотира бўлимининг ичида.
«Windows». Экран пастки панели ўнг бурчагидаги тегишли ёрлиқ ёки проводникда флешкани топиб «извлечь» («чиқариш») функцияси ёрдамида уни чиқариб олиш керак. Смартфонларда эса хотира бўлимида ташқи сақлагични ажратиш функцияси ёрдамида флешга ажратилади. Хавфсизлик режими мана шу.
Саккизинчи авлодидан бошлаб «Windows» тизимлари USB-сақлагични хавфсиз ажратиш ҳақида огоҳлантирмайди, бор-йўғи маълумотлар йўқолиб қолганини билдиради.
«MacOS». Флешкани компютердан ажратишда сичқончанинг ўнг тугмаси экрандаги иш столида жойлашган USB-сақлагич устида босилиб «извлечь» функцияси танланса ёки флешка ёрлиғи саватчага ташлаб юборилса кифоя.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter