Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

600 Мб/сония! Энг тез ишлайдиган компьютер флешкаси пайдо бўлди

600 Мб/сония! Энг тез ишлайдиган компьютер флешкаси пайдо бўлди

Фото: «Techpowerup»

Американинг «Patriot Memory» компанияси дунёдаги энг тез ишлайдиган USB флеш-сақлагични ишлаб чиқди. Номи — «Supersonic Rage Prime 3.2 Gen 2». Бу ҳақда «Techpowerup» хабар берди.

Фото: «Techpowerup»

Аввало айтиш керакки, «Суперсоник» портатив SSD эмас. Ўлчамлари — 1 x 2,1 x 5,3 см. Оғирлиги — 8,2 грамм, иккинчи авлод type-A USB 3.2 интерфейси орқали ишлайди.

Фото: «Techpowerup»

Флешка уч хил — 250 ГБ, 500 ГБ ва 1 ТБ талқинда таклиф этилмоқда. Интерфейсининг ўтказувчанлиги 10 Гбит/с.га тенг, маълумотларни давомий узатишда 600 МБ/с.гача тезликни таъминлайди. Бу хусусияти уни SATA SSD тоифали сақлагичлар даражасига анча яқинлаштиради.

600 Мб/сония — юқори тезлик, мисол учун битта фильмни 1-2 сонияда кўчириб олиш мумкин.

«Supersonic Rage Prime 3.2 Gen 2» Windows, Linux ва MacOS оператив тизимларига мўлжалланган. Нархи 48,8 евродан бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг