Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаҳва доғини қандай кетказиш мумкин: оддий ва ишончли усуллар

Қаҳва доғини қандай кетказиш мумкин: оддий ва ишончли усуллар

Қаҳва ичиш секин-аста юртимизда урфга кириб боряпти. Ўзи ажойиб ичимлик, бироқ тўкилиб кетса кийим ёки мебелда қоладиган доғлар сал кўнгилни хуфтон қилади. Аммо қаҳва доғини йўқ қилиш кўпчилик ўйлаганидек қийин иш эмас, бунинг учун «Merkur.de» тавсияларига амал қилинса бас.

Янги доғларни йўқотиш

Қаҳва эндигина тўкилган бўлса, доғларни йўқотиш жуда осон. Қаҳва тўкилган жойга дарҳол намини тортиб олиш учун қоғоз сочиқ босинг. Кейин доғни илиқ сувда, яхшиси минерал сувда ювиб ташланг. Шундан сўнг навбат кир ювиш машинасига.

Доғларни сода ёрдамида йўқотиш

Бу нарса ҳар бир уй бекасининг ошхонасида бор. Қаҳва тўкилган кийим, юмшоқ мебел ёки гиламга қаҳва рангини олиши учун озроқ сода сепинг. Кейин сув билан ювиб ташланг. Сода ўрнига ош тузини ишлатсангиз ҳам бўлаверади. Яна бир йўли бор — кир ювиш кукуни. Озроқ кукунни сувда эритиб, доғ юзасига суринг, пича вақтдан сўнг сувда ювиб ташланг.

Эски доғларни йўқотиш

Оддий кир совун бунда сизга ёрдам беради. Доғли жойга совунни суриб қўйинг. Бир неча соатдан сўнг ўша жойни сувда ювиб ташланг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг